Тезкор қидирув фаолияти қонунчилиги билимдони кўрик танлови  

Тезкор қидирув фаолияти қонунчилиги билимдони кўрик танлови  

 

Университет Махсус ҳуқуқий фанлар ва ҳарбий дипломатия кафедраси профессор-ўқитувчилари ва Бакалавриат факультети офицерлари билан ҳамкорликда жорий йилнинг 25 декабрь куни Университет курсантлари орасида “Тезкор қидирув ҳуқуқи” фани доирасида “Тезкор қидирув фаолияти қонунчилиги билимдони” кўрик танлови ўтказилади.

Кўрик танловда Бакалавриат факультетининг “Оператив” , “Юстиция” , “Юрист”  ва   “Адолат”   жамоалари ўзаро 3 та шарт бўйича беллашдилар:

 Кўрик танловда қуйидаги 3 та шартлар асосида курсантларнинг билимдонлиги, зийраклиги ва муайян вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш каби билим ва кўникмалари баҳоланди:

1-шарт: “Тезкор савол-жавоб”;

2-шарт: “Тезкор ечим”

Ушбу шартда жамоа аъзоларининг барчаси иштирок этди. Ҳар бир жамоага тайёргарлик учун 5 дақиқа вақт берилди. 

3-шарт: “Эркин шарт” (Тезкор қидирув тактикаларини амалда қўллаш кўргазмали чиқишлари).

Танлов давомида курсантлар чиқишларини Университет бошлиғининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари Д.Юсупов ва Махсус ҳуқуқий фанлар ва ҳарбий дипломатия кафедраси профессор-ўқитувчиларидан иборат ҳакамлар ҳайъати баҳолаб бордилар.

Ҳакамлар ҳайъатининг қарорига кўра,  382 – ўқув гуруҳнинг “Адолат” жамоаси 98,8 балл тўплаб биринчи ўринни, 381 – ўқув гуруҳининг “Юрист” жамоаси 94,5 балл тўплаб иккинчи ўринни ва 134 – ўқув гуруҳининг “Юстиция” жамоаси 94,0 балл тўплаб учинчи ўринни эгалладилар.

Кўрик танлов якунида иштирокчи жамоаларга Университет бошлиғининг фахрий ёрлиғи ва ҳар бир иштирокчиларга эса эсдалик совғалари топширилди.

404
Чоп этиш
Text to speech