Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 февралдаги ПҚ-46-сон «Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида» қарори ижросини таъминлаш мақсадида Университет Махсус ҳуқуқий фанлар ва ҳарбий дипломатия кафедраси профессор-ўқитувчилари ташаббуси билан Университет Махсус факултети раҳбарияти билан ҳамкорликда давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда ю.ф.д., профессор Ю.С.Пулатов, ю.ф.д., профессор Г.Юлдашевалар “Ҳозирги даврда инсон ҳуқуқлари таълимининг зурурияти ва аҳамияти” мавзусида маъруза қилдилар. Тадбирда маърузачилар инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ҳар бир фуқаронинг инсон ҳуқуқларига нисбатан ҳурматини рағбатлантириш ва унга ҳар томонлама риоя етилишини таъминлашда, шунингдек, зўравонлик ва низоларнинг олдини олишда ҳам муҳим аҳамият касб етиши тушунтирилди. Булардан ташқари, давра суҳбати иштирокчиларига мазкур Қарор билан 2020 — 2024 йилларда инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим бериш орқали ёшларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга қаратилган инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичи амалга оширилилаётганлиги ҳамда «Янги Ўзбекистон» шароитида инсон ҳуқуқлари соҳасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди. Тадбир қизиқарли ва сермазмун ўтди. Давра суҳбати иштирокчилари ўзлари қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.