“Оила адабиётлари бурчаги” ташкил этилди

“Оила адабиётлари бурчаги” ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети Ахборот-ресурс марказида Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузуридаги “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти томонидан тақдим этилган оила ва оилавий муносaбатлар мавзусига бағишланган адабиётлар тақдимоти ўтказилди. Тақдимотда “Хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш” кафедраси профессор-ўқитувчилари таркиби ва “Тарбиявий-психологик таъминлашнинг қўмондонлик-штаб фаолияти” магистратура мутахассислиги тингловчилари иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиққан “Хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш” кафедраси бошлиғи подполковник З.Алимардонов, Жамоат хавфсизлиги университети ва “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти ўртасида 2020 йилда тузилган ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумга мувофиқ амалга оширилаётган илмий тадқиқот лойиҳалари ҳамда бошқа ташкилий чора-тадбирлар мазмун-моҳияти юзасидан маълумотлар бериб ўтди. Шундан сўнг “Хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш” кафедраси бошлиғининг ўринбосари подполковник Ғ.Икматуллаев “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти томонидан тақдим этилган 15 номдаги монография, амалий қўлланма, рисолалар ҳақида қисқача маълумот бериб ўтди. Таъкидлаш лозимки, “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти илмий жамоаси томонидан тайёрланган адабиётлар тегишлилигига  кўра магистрлик диссертацияни тайёрлаётган тингловчилар учун илмий манбаа бўлиб хизмат қилади. Тақдимотда уларга ҳам мана шундай илмий маҳсулотларни яратиш юзасидан кўрсатмалар берилди. Тақдимот якунида “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти томонидан тақдим этилган адабиётлар Ахборот-ресурслар марказига тақдим этилиб, Марказда “Оила адабиётлари бурчаги”ни ташкил этиш ҳамда уни мунтазам равишда янги нашр этилган адабиётлар билан тўлдириб боришга келишиб олинди.

615
Чоп этиш
Text to speech