“Жаҳон конституциялари” ва “Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг конституциялар…

“Жаҳон конституциялари” ва “Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг конституциялари” номли китоблар тақдимо…

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш - қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Сўнгги йилларда миллий ҳуқуқ тизимини тубдан ислоҳ қилиш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш ҳамда малакали юридик кадрларни тайёрлаш борасида сезиларли ишлар амалга оширилмоқда.

Аҳолини қонунчиликнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида хабардор қилишнинг сифатини тубдан ошириш, давлат органлари ва ташкилотларнинг ҳуқуқий ахборотдан кенг кўламда фойдаланишини таъминлаш мақсадида бугун Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари Миллий маркази директори, юридик фанлар доктори, Академик Саидов Акмал Холматовичнинг “ЖАҲОН КОНСТИТУЦИЯЛАРИ” ва “ШАНХАЙ ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИГА АЪЗО ДАВЛАТЛАРНИНГ КОНСТИТУЦИЯЛАРИ” номли китоблари тақдимоти бўлиб ўтди.

Мазкур китобларда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо бўлган мамлакатларнинг Конституциялари ҳамда жаҳон мамлакатларининг бош қомусларининг мазмун-моҳияти ёритилган. Янгилик ўрнида айтиш мумкинки, ушбу китоблар орқали дунё мамлакатларининг қонунчилигидаги ўхшашликларни, шунингдек жаҳон конституцияларининг яратилиши ва шакллантиришлари ҳамда уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги матнлар билан танишишингиз мумкин. Китобларда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти мамлакатлари ёки дунё давлатлари Конституцияларининг ўзига хос белгилари ҳамда асосий жиҳатлари очиб берилган, шунингдек мазкур жиҳатларни ҳуқуқ нормаларида ўрнатилган санкцияларнинг мазмуни, уларни қўллаш тартиби кўрсатилган. Мазкур тадбирда Жамоат хавфсизлиги университети билан яқиндан ҳамкорлик қилаётган ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Инсон ҳуқуқлари Миллий маркази, Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент давлат юридик университети, Бош прокуратура Академияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси, Ички ишлар вазирлиги Академияси, Қуролли Кучлар Академияси, Давлат божхона институтининг вакиллари иштирок этди. Ушбу китоблар олий ўқув юртларининг ўқитувчилари, талабалари, шунингдек, Конституциявий ҳуқуқ ва қонунчилиги билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Тақдимот маросимида сўзга чиққанлар мазкур китоблар аҳолига мамлакатимизда амалга оширилаётган Констиуциявий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг мазмун-моҳиятини изчил етказиш тизимини шакллантиришга, шунингдек, фуқаролар онгида «Жамиятда қонунга ҳурмат руҳини қарор топтириш — демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг гаровидир!» деган ҳаётий ғояни мустаҳкамлашга, аҳолининг барча қатламларига ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни сингдириш, шахсий манфаатлар ҳамда жамият манфаатлари ўртасидаги мувозанатни сақлаш ғояларини тарғиб қилишга, аҳолининг барча қатламлари ҳуқуқий саводхонликка эришиши, мустаҳкам иродали, ўз ҳуқуқларини биладиган ва қонунларни ҳурмат қиладиган, ҳуқуқий билимларини кундалик ҳаётда қўллай оладиган, фаол фуқаролик позициясига эга бўлган ва ҳуқуқбузарликка нисбатан муросасиз муносабатда бўладиган фуқароларни тарбиялашга  хизмат қилишини алоҳида таъкидлашди.

588
Чоп этиш
Text to speech