Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ШҲТнинг 2022 йил 15-16 сентябрь кунлари Самaрқанд шаҳрида бўладиган саммитига бағишланган “Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик” мавзусидаги мақоласининг мазмун-моҳияти ва ШҲТ Самарқанд саммитида кутилаётган сиёсий янгиликлар ва унинг аҳамияти борасида университет ҳарбий хизматчи ва курсантлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатини университет бошлиғининг ўринбосари полковник И.А.Маҳмудов кириш сўзи билан очиб берди. Тадбир давомида “Ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси доценти, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори, майор Асроржон Сатторов томонидан мавзу доирасида маъруза қилинди. Маърузачи ўз маърузасида 12 сентябрь куни эълон қилинган президентимиз мақоласининг мазмун-моҳияти, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтиши белгиланган саммитнинг мамлакатимиз тараққиёти ва барқарорлиги учун аҳамияти, саммит доирасида имзоланиши кутилётган 30 дан ортиқ ҳужжатлардан кўзланган мақсадлар, ташкилотга аъзо давлатлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги ўрни ёритиб берилди. Шунингдек, президентимиз таклифига биноан саммитдан олдин яъни 14 сентябрь куни Хитой раҳбари Си Цзиньпин ва Эрон давлати раҳбари Иброҳим Раисийларнинг ташрифи ва ташрифлардан кутилаётган айрим натижалар ҳақида тўхталиб ўтилди. Ушбу саммит ҳар қачонги саммитлардан фарқли улароқ 2019 йилдан бўён ўтказилмаган жонли тарзда бўлиб ўтиши, давлатлар ва ташкилотлар раҳбари жонли мулоқоти билан аҳамиятли эканлиги таъкидланди.
Давра суҳбати давомида иштирокчи курсанлар томонидан бир қатор қизиқарли саволлар берилди ва батафсил жавоблар олинди.