Референдум участкалари комиссиялари аъзоларининг 4600 нафари ўқитилди

Референдум участкалари комиссиялари аъзоларининг 4600 нафари ўқитилди

Маълумки, 2023 йил 30 апрель куни Ўзбекистон Республикасининг референдуми бўлиб ўтади. Шу боисдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан референдумга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича режалаштирилган чора-тадбирлар босқичма-босқич амалга ошириб борилмоқда. Хусусан, 10 минг 758 та референдум участкалари комиссиялари таркиби қарийб 117 минг нафар аъзодан иборат таркибда тасдиқланди. Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети бошлиғининг биринчи ўринбосари, ю.ф.д, профессор, подполковник О.К.Турғунов раҳбарлигидаги Университет профессор-ўқитувчилари таркибидан иборат республика тренерлари гуруҳи – ю.ф.б.ф.д. (PhD) капитан Д.Х.Мамарасулов, п.ф.б.ф.д. (PhD) подполковник Ғ.З.Икматуллаев, ю.ф.б.ф.д. (PhD) подполковник Ў.М.Давлетов, ю.ф.н., доцент А.А.Нуридуллаев, ю.ф.б.ф.д. (PhD), майор Х.М.Олимжонов, катта лейтенант Ш.О.Ахмедовлар 2023 йил 13 март кунидан буён Фарғона вилоятида референдум ўтказувчи округ ва участкалар таркиби билан машғулотларни ташкил этиш, мониторинг қилиш ҳамда уларга услубий ёрдам кўрсатиш ишларида иштирок этмоқдалар. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг режасига мувофиқ ушбу гуруҳ томонидан 2023 йилнинг 15–18 апрель кунлари Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида 410 нафар, Марғилон шаҳрида 488 нафар, Қува туманида 612 нафар, Тошлоқ туманида 572 нафар, Ёзёвон туманида 246 нафар, Қўштепа туманида 695 нафар, Фарғона туманида 899 нафар, Олтиариқ туманида 678 нафар тингловчиларнинг референдум қонунчилиги бўйича ўқувлари ташкил этилди.
Бундан ташқари гуруҳ томонидан Фарғона вилоятида ташкил этилган референдум ўтказувчи 1209 та участка комиссияларидан танлов асосида 108 таси таркибининг билимлари савол-жавоб асосида баҳоланиб, ушбу референдум участкаларининг жиҳозланиши ҳамда ҳужжатларининг белгиланган тартибда расмийлаштирилиши ўрганилди. Фарғона вилоятининг қолган туман ва шаҳарларида референдум ўтказувчи участка комиссиялари аъзоларининг ўқувлари давом этмоқда.

311
Чоп этиш
Text to speech