Референдум қонунчилиги юзасидан семинар-тренинглар

Референдум қонунчилиги юзасидан семинар-тренинглар

Жорий йилнинг 15–17-март кунлари Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари томонидан Фарғона вилоятида референдум ўтказувчи округ ва участка комиссиялари таркибининг ўқувини амалга оширувчи 127 нафар ҳудудий тренерликка номзодлар учун семинар-тренинг ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети бошлиғининг биринчи ўринбосари, ю.ф.д, профессор, подполковник О.К.Турғунов гуруҳ раҳбари сифатида ва Университет профессор-ўқитувчилари – факультет бошлиғи ю.ф.б.ф.д., капитан Д.Х.Мамарасулов, кафедра бошлиғининг ўринбосари п.ф.б.ф.д. подполковник Ғ.З.Икматуллаев, кафедра бошлиғининг ўринбосари ю.ф.б.ф.д. доцент, подполковник Ў.М.Давлетов, кафедра доценти ю.ф.б.ф.д., майор Х.М.Олимжонов, кафедра доценти ю.ф.н., доцент, майор A.A.Нуридуллаев, кафедра ўқитувчиси катта лейтенант Ш.О.Aхмедовлардан иборат гуруҳ таркибига 2023-йил 10–12-март кунлари Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан ташкил этилган ўқув-семинарларда иштирок этганлиги учун республика тренери сифатида сертификатлар берилган эди. Жорий йилнинг 14-март куни Фарғона вилоятига етиб борган Республика тренерлари жамоаси Фарғона шаҳрида ўқув-семинар очилишига бағишланган йиғилишда иштирок этдилар. Йиғилишда Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари – Фарғона вилояти бўйича ҳудудий штаб раҳбари Ф.С.Қосимов “Ҳудудларда амалга оширилаётган ижтимоий-ислоҳотларнинг самарали натижалари” мавзусида, Жамоат хавфсизлиги университети бошлиғининг биринчи ўринбосари, ю.ф.д., профессор О.К.Турғунов “Конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва уларнинг фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашдаги ўрни” мавзусида ҳамда Университет хорижий ҳарбий кадрлар билан ишлаш факультети бошлиғи, ю.ф.б.ф.д. (ПҳД) Д.Х.Мамарасуловлар, “Ўқитиш жараёнларини ташкил этиш, округ ва участка комиссияларининг вазифалари” мавзусида маъруза қилдилар ва иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган ўқув дастурига асосан Фарғона вилоятида ўтказилган семинар-тренингларда тингловчиларга “Конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва уларнинг фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашдаги ўрни”, “Референдум ўтказувчи участка комиссиясини тузиш тартиби ва фаолиятининг асосий жиҳатлари”, “Референдумда овоз берувчи фуқароларнинг рўйхати билан ишлаш”, “Муддатидан олди овоз беришни ташкил этиш ва ўтказиш”, “Референдум ўтказувчи участка комиссиясининг овоз бериш кунидаги фаолияти”, “Референдум участкасида овозларни санаб чиқиш ва натижаларини белгилаш”, “Референдум ўтказувчи участка комиссиясининг референдум жараёни иштирокчилари билан ҳамкорлиги” каби мавзуларда маъруза машғулотлари ҳамда “Референдум ўтказиш участкасида овоз бериш, уни санаш ва ҳисобот бериш” мавзусида амалий машғулотлар ўтказилди. Машғулотлар замонавий таълим методларидан фойдаланилган ҳолда ташкил этилди ва жараёнлар Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг онлайн кузатуви асосида назорат қилиб борилди. Семинар-тренинг якунида ҳудудий тренерликка номзодларнинг олган билим ва тушунчаларига баҳо бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Бош илмий-методик марказининг электрон платформаси орқали тест синовлари топширилди. Тест синовлари натижаларига кўра Фарғона вилоятидан танлаб олинган ҳудудий тренерликка номзодлар ўртача 97,7 фоизлик натижани қўлга киритдилар.

Ўқув-семинарлар жараёнини кузатиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Т.Йўлдошев ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори М.М.Убайдуллаев ташриф буюрдилар. Ўқув-семинарлар якунига бағишланган йиғилишда Жамоат хавфсизлиги университети бошлиғининг биринчи ўринбосари, ю.ф.д., профессор О.К.Турғунов, Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари – Фарғона вилояти бўйича ҳудудий штаб раҳбари Ф.С.Қосимов, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори М.М.Убайдуллаев ҳамда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали раҳбари ўринбосари A.Aкбаровлар маъруза қилдилар.

Келгуси режаларга мувофиқ навбатдаги босқичда ҳудудий тренерлар томонидан Фарғона вилоятида мавжуд референдум ўтказувчи округ ва участка комиссиялари таркиби, жами 3581 нафар тингловчилар учун туманлар кесимидаги ўқув-семинарлар ўтказилади.

 

 

250
Чоп этиш
Text to speech