Жорий йилнинг 8 апрель куни Ўзбекистон Экологик ҳаракати ва Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ўртасида тузилган Меморандумга мувофиқ “Ўзбекистонда экологик ва соғлиқни сақлаш муаммолари” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлатириш ва экология қўмитаси раиси Борий Ботирович Алихонов томонидан Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари, Университет профессор-ўқитувчилари ва Магистратура тингловчилари билан Маҳорат дарси ўтказилди. Маҳорат дарсида асосий эътибор Янгиланаётган Конституциядаги экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилишга оид нормаларнинг мазмун-моҳияти, уларнинг мазкур соҳадаги муаммоларни ҳал этишдаги аҳамиятига қаратилди. Сенатор Б.Б.Алихонов тадбир иштирокчиларининг экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилишда юзага келаётган муаммолари ва уларни ҳал этиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларга оид саволларга батафсил жавобларни берди. Маҳорат дарсидан сўнг, “Яшил макон” давлат дастури асосида Ўзбекистон Экологик ҳаракати ва Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети раҳбарлари биргаликда “Ҳамкорлик ниҳоли” шиори остида дарахт экишга старт беришди. Тадбир самимий дўстона тарзда бўлиб ўтди ва иштирокчиларда ижобий таасcуротлар қолдирди.