Жорий йилнинг 28 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети “Умумий тактика ва оператив санъат” кафедраси томонидан “Ҳарбий фанларни ўқитиш самарадорлигини ошириш: муаммо ва ечимлар” мавзусида республика ўқув-методик конференция ўтказилди. Ўқув-методик конференцияга Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академияси, ИИВ Академияси, ФВВ Академияси, ДБҚ Олий ҳарбий божхона институти, МВ Чирчиқ олий танк қўмондонлик муҳандислик билим юрти, Тошкент давлат юридик университетининг ихтисослаштирилган филиали ва бошқа муассасалардан мутахассислар ташриф буюришди. Анжуман қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтказилди. Иштирокчиларга бугунги кунда ҳарбий фанларни ўқитиш муаммолари ва уларнинг ечимлари бўйича маълумотлар берилди. Анжуман материалларини тўплам шаклида чоп этилиши режалаштирилган.