Жорий йилнинг 27 ноябрь куни Фуқаровий-ҳуқуқий фанлар кафедраси бошлиғининг ўринбосари доцент, подполковник Ў.М.Давлетов Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллигига бағишлаб ташкил этилган «КОНСТИТУЦИЯМИЗ-БАХТИМИЗ ПОЙДЕВОРИ» мавзусидаги маънавий-маърифий тадбирда иштирок этиб, “Конституция - Бош қомусимиз” мавзусида чиқиш қилди. Университет талабаларининг қизиқарли бадиий ва шеърий чиқишлари намойиш этилиб, тадбирга ўзгача файз киритди. Тадбир сўнггида Ў.М.Давлетовга Университет раҳбарияти томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.