Жорий йилнинг 13 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти билан Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ўртасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва паспорт тизими талабларини амалга ошириш йўналишларида профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш юзасидан ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаш маросими ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия қўмондонлигидан маъсул шаҳслар ҳамда Жамоат хавфсизлиги университети шахсий таркиби иштирок этди. Меморандум Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи, полковник Абдуллаев Бекмурод Тожимирзаевич, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг ўринбосари, полковник Мамаюсупов Сарвар Дехканович ва Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети бошлиғи, полковник Рустамбаев Мирзаюсуп Хакимовичлар томонидан имзоланди.
Мазкур меморандумдан кўзланган мақсад:
жамоат хавфсизлиги соҳасида фан, таълим ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш;
жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматлари фаолиятини ташкил этишга оид инновацион ғояларни ишлаб чиқиш ва назарий билимларни бойитиш;
жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасининг жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва паспорт тизими талабларини амалга ошириш йўналишларида етук малакали мутахассис кадрларни тайёрлаш;
жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, паспорт тизими талабларини амалга ошириш йўналишлари бўйича таълим – тарбия, илмий – тадқиқот ва амалий фаолиятнинг сифатини ошириш бўйича тажриба алмашиш борасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш;
жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизликни таъминлаш, паспорт тизими талабларини амалга ошириш самарадорлигини кўтариш бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар ўтказиш;
жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизликни таъминлаш, паспорт тизими талабларини амалга ошириш соҳасида қонунчилик ҳамда уни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқиш бўйича ўзаро манфаатдорликдан келиб чиқиб, таълим-тарбия соҳасидаги ҳамкорликнинг муҳимлигини инобатга олиб, давлатимизда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бевосита иштирокчиси сифатида, ўқув ва илмий-тадқиқот жараёнларини юқори савияга олиб чиқиш мақсадида ҳар икки томон учун қизиқиш уйғотадиган масалалар юзасидан ҳамкорликни ривожлантириш ҳисобланади.
Шунингдек, тадбирда Ички ишлар вазири ўринбосари, Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи, полковник Абдуллаев Бекмурод Тожимирзаевич Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фидойи ходими кўкрак нишони билан тақдирланди.