Ҳабарингиз бор 19 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош қароргоҳида БМТ Бош Ассамблеяси 78-сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. Шу муносабат билан Жамоат хавфсизлиги университетида “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида муҳим ташаббусларни илгари сурди” мавзусида давра суҳбат ўтказилди. Давра суҳбатида Университет раҳбарияти, шахсий таркиби, профессор-ўқитувчилар ва курсантлар иштирок этди. Тадбир давомида маърузачилар томонидан Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида Президентимиз томонидан илгари сурилган муҳим ташаббуслар алоҳида таъкидланди. Шунингдек, тадбирда давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган муҳим ташаббуслар: Жумладан, Марказий Осиё ёшларининг кун тартиби – 2030” дастурини ишлаб чиқиш; “Марказий Осиё иқлим мулоқоти”ни жорий этиш; Ўзбекистонда Осиё хотин-қизлари форумини ўтказишни таклиф этганликлари ҳам алоҳида таъкидланди. Ўзбекистон ҳамда БМТ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик муваффақият билан равнақ топмоқда. Бундан кейин ҳам Ўзбекистон Республикасининг жаҳондаги йирик халқаро ташкилот БМТ билан муносабатлари тенглик ва манфаатли шериклик асосида ривожланиб бораверади.