Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети Ҳарбий ватанпарварлик, маънавий-маърифий тарбия ва ёшлар билан ижтимоий ишлаш кафедраси доценти И.И.Режаметова томонидан жорий йилнинг 10 февраль куни Бухоро вилояти тутинган ота –оналарни тайёрлаш бўйича ташкил этилган ўқув жараёнидан сўнг, руҳий саломатлигини аниқлаш мақсадида “Ота -оналардаги руҳий зўриқишларни олдини олиш” бўйича тренинг ва суҳбатлар олиб борилди. Суҳбат жараёнида тутинган ота – оналарни ўз фикр мулоҳазалари тингланди ва уларга тавсиялар бериб ўтилди. Уларда педагогик -психологик ва руҳий ҳолатларни олдини олиш бўйича маслаҳатлар бериб ўтилди.