ҲАРБИЙ ТАЪЛИМДА АЁЛЛАР РОЛИНИ ОШИРИШНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ

ҲАРБИЙ ТАЪЛИМДА АЁЛЛАР РОЛИНИ ОШИРИШНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2015 йил 22 декабрдаги 70-сессиясида 11 февраль “Илм-фан соҳасидаги аёллар ва қизлар Халқаро куни” сифатида расман эълон қилинган сана муносабати билан 2023 йил 11 февраль куни Тошкент шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, Тошкент шаҳар “Олима” аёллар уюшмаси, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ҳамкорлигида “Тошкент шаҳар олима аёллар ва лидер қизлар Форуми” ўтказилди. Форум доирасида турли ташкилот вакиллари томонидан давлатимизда аёллар ва қизларга қаратилган ғамхўрликни сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқий асослари мавзуларида маърузалар қилинди. Жумладан, Университет кафедра профессори и.ф.н. М.С.Абдуллаева ва кафедра доценти ю.ф.ф.д., Г.Б.Нурмуҳаммедова томонидан “Олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқув жараёнини ташкил этишнинг гендер муаммолари” мавзусида маъруза қилишди. Форум сўнгида иштирокчилар ташаккурномалар билан тақдирландилар. Шунингдек, мазкур кун муносабати билан ИИВ Академиясида ўтказилган “Илм, фан ва таълимда хотин-қизларнинг роли” мавзусида ўтказилган республика илмий-амалий конференцияда Университет Хотин-қизлар кенгаши ва курсант қизлари иштирок этишди ҳамда Университет кафедра доценти ю.ф.ф.д. Г.Б.Нурмуҳаммедова томонидан “ҲАРБИЙ ТАЪЛИМДА АЁЛЛАР РОЛИНИ ОШИРИШНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ” мавзусида тақдимот қилинди. Форум сўнггида иштирокчилар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

501
Чоп этиш
Text to speech