Жорий йилнинг 25-27 апрель кунлари мамлакатимизнинг Самарқанд вилоятида спортнинг футбол тури бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия биринчилиги финал босқичи ўтказилди. Мусобақада Жамоат хавфсизлиги университети футбол терма жамоаси ҳам саралашдан муваффақиятли ўтиб финал босқичида иштирок этди. Мазкур мусобақада Университет терма жамоаси фахрли 2 ўринни эгаллади. Гарчи университет жамоаси 2 ўринни қўлга киритган бўлсада мусобақанинг “Энг томошабинбоп” ўйинларини ташкиллаштириб берган ҳамда “Мухлислар олқишига ва ҳурматига сазовор бўлган” жамоа деб эътироф этилди. Шунингдек, мусобақа якунида Университет терма жамоаси дарвозабони оддий аскар Муҳаммаджон Мусинов “Мусобақанинг энг яхши дарвозабони” деб топилди. Университет раҳбарияти ва шахсий таркиби ёшларимизни ушбу ғалаба билан самимий табриклаб, келгусида хизмат ва ўқишларида улкан зафарлар тилайди.