Ҳарбий-профессионал йўналтириш тадбирлари ўтказилди

Ҳарбий-профессионал йўналтириш тадбирлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети бошлиғи томонидан тасдиқланган “Университет кафедралари томонидан 2023-2024 қабул йили учун ўтказиладиган ҳарбий-профессионал йўналтириш тадбирлар режаси”га асосан Махсус ҳуқуқий фанлар ва ҳарбий дипломатия кафедраси ўқитувчиси катта лейтенант Ф.Ризоев томонидан Бухоро вилоятининг Қоракўл, Олот туманларидаги мактаблар ва академик лицейларида ҳарбий-профессионал йўналтириш тадбирлари ўтказилди. Жумладан Қоракўл туманидаги Қоракўл академик лицейининг Техника фанлар, Аниқ фанлар, Хорижиий филология йўналиши ўқувчилари билан, туманда жойлашган 42-умумўрта талим мактабининг битирувчи синф ўқувчилари билан, Олот туманида жойлашган Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Олот туман ихтисослаштирилган мактаби ўқувчилари билан суҳбатлар ўтказилди, уларга университет ҳақидаги видеоролик намойиш қилинди ва ўқувчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

601
Чоп этиш
Text to speech