Халқаро ҳамкорлик — тараққиётнинг муҳим омили

Халқаро ҳамкорлик — тараққиётнинг муҳим омили

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Элчихонаси томонидан Сандерст Қироллик ҳарбий академияси мутахассисларидан ташкил топган делегациясининг Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига ташрифи амалга оширилди.

Мазкур ташрифдан кўзланган асосий мақсад – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчи ва ишчи хизматчилари учун бугунгу кунда долзарб муаммоларни бартараф этиш бўйича семинарлар ташкил этишдан иборат.

Университет Ахборот-ресурс марказининг музокаралар залида ташкил этилган учрашув давомида, дастлаб Университет бошлиғи делегация аъзоларига икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси учун ўз миннатдорлигини билдирди, шу ўринда ўтказилиши режалаштирилган семинар малакали кадрларни тайёрлашда ўз самарасини беришига ишонишини таъкидлаб ўтди.

Учрашув сўнгида икки томон ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш юзасидан ўзаро манфаатли келишувларга тайёр эканликлари билдирдилар.

745
Чоп этиш
Text to speech