ОТA-ОНA ҚAРAМОҒИДAН МAҲРУМ БЎЛГAН БОЛAЛAРНИНГ ҲУҚУҚ ВA МAНФAAТЛAРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ МЕХAНИЗМЛ…

ОТA-ОНA ҚAРAМОҒИДAН МAҲРУМ БЎЛГAН БОЛAЛAРНИНГ ҲУҚУҚ ВA МAНФAAТЛAРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ МЕХAНИЗМЛAРИ

Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар натижасида кейинги йиллар аҳоли ва ёшлар орасида соғлом оила қуриш, оилавий қадриятларга маънавий-ахлоқий муносабатни шакллантириш анчайин юқори даражага кўтарилди. Барча ислоҳотлар доирасида оилавий болалар уйларини ташкил этилиши айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оилавий болалар уйлари фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 345-сонли қарори шу йўналишдаги ишларни юқори даражага олиб чиқди десак муболаға бўлмайди. Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 24 февраль куни Университетнинг Ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий-маърифий тарбия ва ёшлар билан ижтимоий ишлаш кафедраси томонидан “ОТA-ОНA ҚAРAМОҒИДAН МAҲРУМ БЎЛГAН БОЛAЛAРНИНГ ҲУҚУҚ ВA МAНФAAТЛAРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ МЕХAНИЗМЛAРИ” мавзусидаги республика илмий-амалий конференция ўтказилди. 

655
Чоп этиш
Text to speech