Жорий йилнинг 17 декабрь куни Университетнинг Тилларни ўрганиш кафедраси доцентлари Ф.Умарова ва С.Мухаммадаминовлар томонидан 4-батальон “Махсус вазифаларни бажариш қўшинларининг қўмондонлик-тактик фаолияти” йўналишида таҳсил ола ётган 402-гуруҳ курсантлари билан ҳамкорликда “Мақсад қўйиш мезонлари ва унга эришишда тилларнинг аҳамияти” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда Қўриқлаш бош бошқармаси Давлат объектларини қўриқлаш бошқармаси 3-батальони командирининг хизмат бўйича биринчи ўринбосари капитан А.Абдурашидов ҳамда Миллий гвардия ҳарбий қисмининг секция командири сержант К.Кемалов иштирок этдилар. Офицерлар ўз иш фаолиятлари давомида она тили ва хорижий тилларни билишнинг муҳимлигини аниқ мисоллар орқали сўзлаб бердилар.
Давра суҳбати давомида курсантлар инсон ҳаётида мақсадларнинг ўрни ҳақида фикр юритдилар, мақсад белгилаш юзасидан амалий машқ бажардилар, мақсад қўйиш мезонлари (SMART мезонлари) билан танишдилар.
Тадбир якунида ёшлар ўз олдиларига мақсад қўйишлари лозимлиги, мақсадга эришиш учун астойдил ҳаракат қилиш кераклиги ҳақида хулоса чиқардилар.