Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Жамоат хавфсизлиги университетининг Ахборот-ресурс марказида Жамоат хавфсизлигини таъминлаш кафедраси томонидан Магистратура ва марказ ходимлари билан ҳамкорликда “Жамоат хавфсизлигини ҳуқуқий таъминлаш” мутахассислиги йўналиши бўйича қабул қилинган магистрлар билан учрашув ўтказилди. Учрашувда юридик фанлар доктори, профессор Исамиддин Исмаилов магистратурада кафедра томонидан ўқитиладиган “Жамоат хавфсизлигини назарий-ҳуқуқий таъминлаш”, “Мутахассислик фанларини ўқитиш методикаси” фанлари бўйича машғулотларга тайёргарлик кўриш, магистерлик диссертацияси мавзусини танлаш ҳамда илмий-тадқиқот олиш бориш талаблари, тартиби ва методикасини тушунтирди, тажрибаларини улашди, шунингдек диссертация режасини тузиш, мақолалар тайёрлаш, уларни нашр этиш бўйича маслаҳатлар берди. Университет Ахборот-ресурс маркази Ўқув кутубхонасининг бош кутубхоначиси Э.П.Башутская томонидан Жамоат хавфсизлигини таъминлашга оид мавжуд адабиётлар, хусусан университетда 2022 йилда тайёрланган “Жамоат хавфсизлиги асослари” ва бошқа дарсликлар, диссертациялар, авторефератлар, илмий журналлардан машғулотларда, мустақил тайёргарлик вақтида, шунингдек электрон базадан фойдаланиш тартибини тушунтириб берди. Учрашув савол-жавоблар, таклиф ва тавсияларга бой ҳолда қизиқарли ўтди.