Курсантлар Илмий форумда иштирок этишди

Курсантлар Илмий форумда иштирок этишди

2023 йил 28 январь куни Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети “Хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш” кафедраси професор-ўқитувчилари ва бир гуруҳ курсантлари Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳар Илғор тадқиқотлар илмий маркази томонидан ташкиллаштирилган Илмий форумда ўзларининг илмий мақолалари билан фаол иштирок этдилар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 октябрдаги ПФ-6097-сонли «Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, илмий фаолиятнинг асосий йўналишларини ривожлантириш ҳамда илм-фанлар соҳасида халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган Илмий форум натижаларига “Хизмат фаолиятини тарбиявий таъминлаш” кафедраси бошлиғи (PhD), доцент, подполковник З.Ш.Алимардонов ва мазкур йўналишнинг 13 нафар курсантлари “ Энг яхши илмий мақола” ва “Энг инновацион-илмий таклифс” номинациялари бўйича илғор деб топилиб, “ИЛМ-ФАН ИФТИХОРИ” нишони билан тантали равишда тақдирландилар.

Илмий форум илмий фаолиятга иштиёқли ва интилувчанлиги юқори бўлган ёш олимларни аниқлаш, танлаб олиш ва уларни мақсадли йўналтиришга хизмат қилганлиги билан аҳамиятли бўлди.

477
Чоп этиш
Text to speech