КУРСАНТЛАРГА АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

КУРСАНТЛАРГА АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Жорий йилнинг 11-сентябрь куни “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш” кафедраси ташаббуси билан Жамоат хавфсизлиги университети 3-босқич “Йўл патруль хизматининг қўмондонлик-тактик фаолияти” йўналиши 132-ўқув гуруҳи курсантлари билан Тошкент вилояти “Ғишт-кўприк божхона пўсти” ва “Уч қахрамон ЙПХ пости”да “Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати фаолияти” фанидан “Ўзбекистон Республикаси автомобил йўлларида чет эль фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган ҳамда дипломатик иммунитетга эга шахсларнинг транспорт воситаларида ҳаракатланиш тартиб-қоидалари” мавзусида амалий машғулот ташкиллаштирилди. Амалий машғулот давомида курсантлар Божхона қўмитаси ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан чет эль фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган ва дипломатик иммунитетга эга шахсларнинг транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси худудига кириши, транзит ўтиши, республика худуди бўйлаб ҳаракатланиши давомида йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолатлар аниқланган тақдирда жарималарни ундириш тартиблари ҳақида мутахассислар томонидан батафсил маълумотлар олди. Бундай амалий машғулотлар курсантларнинг олган назарий билимларини амалиёт билан уйғунлигини боғлашга ҳамда бевосита келгуси хизмат фаолиятларида ижобий натижаларга эришишларига хизмат қилади.

768
Чоп этиш
Text to speech