Университетда таьлим олаётган тингловчи ва курсантларнинг ҳарбий билимларни оширишга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш, турли хил вазиятларда тезкорлик билан ностандарт қарорлар қабул қилиш, ҳамкорлик ва бошқарувни ташкиллаштириш тартиби ҳамда машғулотлар давомида олинган назарий билимларни амалий кўникмалар ҳосил қилиш бўйича бир қатор тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жорий йилнинг 16 февраль куни Чирчиқ дала ўқув майдонида Университетнинг 1 курсантлар батальон 1 взвод шахсий таркиби билан Махсус тактик тайёргарлик ва жанговар қўллаш кафедраси ўқитувчиси подполковник Ў.А.Вафоев томонидан Махсус тактик тайёргарлик фанидан “Кўп қаватли биноларни эгаллаб олган террорчи(жиноятчи) гуруҳларни қўлга олиш (йўқ қилиш) ва гаровдагиларни озод қилиш бўйича махсус операцияни ўтказиш тартиби” мавзуси бўйича курсантлар билан амалий машғулотлар ўтказилди. Ушбу амалий машғулотлар реал жанговар ҳолатларга максимал даражада яқинлаштирилган ҳолатда ўтказилиб, унинг натижасида тингловчи ва курсантларнинг билим ва амалий кўникмаларини янада оширилишга эришилди.