Жорий йилнинг 28-август куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Марказий девонининг офицерлари ва ишчи хизматчилари учун ташкил этилган “Маънавият ва маърифат” дарсида Жамоат хавфсизлиги университети “Ижтимоий – гуманитар фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Ҳайдаров Aлишер Усмон ўғли “Ўзбекистонда давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши миллий давлатчиликнинг шаклланиши ва ривожланиши” мавзусида маъруза қилди. A.Ҳайдаров ўз маърузасида Ўзбекистоннинг миллий мустақилликни қўлга киритиш жараёнидаги мураккаб даврнинг мазмун-моҳияти, ўтган ўттиз йилдан ортиқ вақт мобайнида миллий давлатчилик йўлида эришилган ютуқлар ҳамда “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” деган бош ғоянинг тарихий аҳамияти ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.