Жамоат хавфсизлиги университетида “Тарих билимдони” танлови ўтказилди.

Жамоат хавфсизлиги университетида “Тарих билимдони” танлови ўтказилди.

 

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсати негизида ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан соғлом, ҳеч кимдан кам бўлмасдан, бошини баланд кўтариб яшайдиган, Ватанимизнинг тақдири ва истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган баркамол авлодни тарбиялашдек устувор мақсад мужассам. Хусусан, жорий йилнинг 6 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” деган бош ғоя остида Жамоат хавфсизлиги университетида ҳарбий хизматчилар ўртасида ташкил этилган “Тарих билимдони” танлови ҳам амалга оширилаётган эзгу ишларнинг яна бир ёрқин исботидир. Қизғин ўтган танловда иштирокчилар “Блитс”, “Тест саволлари” ҳамда “Суратдаги тарих” шартлари бўйича ўзаро беллашдилар ва ғолиблар диплом ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди. Шунингдек, тадбир давомида курсантлар таркибидан иборат “Алвон беретлар” бадиий жамоаси томонидан тақдим этилган бадиий чиқишлар тадбир иштирокчиларига алоҳида завқ бағишлади.

712
Чоп этиш
Text to speech