Мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсати негизида ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан соғлом, ҳеч кимдан кам бўлмасдан, бошини баланд кўтариб яшайдиган, Ватанимизнинг тақдири ва истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган баркамол авлодни тарбиялашдек устувор мақсад мужассам. Хусусан, жорий йилнинг 8 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги байрами муносабати билан “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” деган бош ғоя остида Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида ҳарбий хизматчилар ўртасида ташкил этилган “Энг яхши ёш адиб” ҳамда “Энг яхши ёш шоир” танловлари ҳам амалга оширилаётган эзгу ишларнинг яна бир ёрқин исботидир. Қизғин ўтган танловда иштирокчилар тақдим этилган ижод мазмундорлиги ва таъсирчанлиги, инсоний фазилатлар, элсеварлик, мардлик, жасорат, ҳалоллик каби эзгу фазилатларнинг улуғланганлиги, оригиналликнинг мавжудлиги, ижодкорнинг ифода маҳорати, бадиий тасвир воситалари, таъсирчан ифодалардан фойдаланилганлиги, асар техникасига риоя қилинганлиги бўйича баҳоланиб, ғолиблар диплом ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.