Мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсати негизида ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан соғлом, ҳеч кимдан кам бўлмасдан, бошини баланд кўтариб яшайдиган, Ватанимизнинг тақдири ва истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган баркамол авлодни тарбиялашдек устувор мақсад мужассам. Хусусан, жорий йилнинг 7 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги байрами муносабати билан “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” деган бош ғоя остида Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида ҳарбий хизматчилар ўртасида ташкил этилган “Энг яхши ҳарбий қўшиқ ижрочиси” танлови ҳам амалга оширилаётган эзгу ишларнинг яна бир ёрқин исботидир. Қизғин ўтган танловда иштирокчилар қўшиқ мазмундорлиги ва таъсирчанлиги, тарихийлик ва миллийликни ҳарбий жанговар руҳ билан изчиллиги, миллий армиямизга нисбатан ғурур ва ифтихор туйғусини уйғотиши, шеър матни, мазмуни куй билан ҳамоҳанглиги ва ижро маҳорати бўйича баҳоланиб, ғолиблар диплом ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди. Шунингдек, тадбир давомида курсантлар томонидан тақдим этилган шеърий чиқишлар тадбир иштирокчиларига алоҳида завқ бағишлади.