Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 20 декабрда Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган МУРОЖААТНОМАСИда белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети профессор-ўқитувчилари томонидан “ИНСОНГА ЭЪТИБОР ВА СИФАТЛИ ТАЪЛИМ” номли услубий қўлланма нашрга тайёрланди ва Миллий гвардия тизимидаги ҳарбий қисм ва муассасаларда фойдаланиш учун тарқатилди. Мазкур услубий қўлланмада ихчам ва самарали давлат бошқарув тизимига ўтиш, Янги Ўзбекистонни ижтимоий давлат тамойили асосида қуриш, таълим сифатини ошириш - Янги Ўзбекистон тараққиётининг муҳим омили, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш давлатнинг конституциявий мажбурияти сифатида белгилаш, глобал экология ва сув масалалари билан боғлиқ муаммолар, эркин бозор механизмларини жорий қилиш, соғлом рақобат ва хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётга маҳаллий ва хорижий хусусий инвестицияларни кўпайтириш учун шароитларни янада яхшилаш ҳамда ташқи сиёсат, миллий хавфсизликни таъминлаш, Қуролли Кучлар тизими жанговар салоҳиятини ошириш, ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тўғрисида маълумотлар берилган.
Шу ўринда таъкидалаб ўтиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ўқув адабиётларини яратиш рейтингида 2020-2021 ўқув йилларида республика олий таълим муассасалари орасида биринчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.
Хусусан, университетда 2021 йил апрель ойидан 2022 йил декабрь ойига қадар ўқув жараёнини ўқитишнинг замонавий ўқув дастурларига асосан ўқув ва ўқув-услубий адабиётлар 245 тани, 3 та шарҳ, 90 дан ортиқ илмий адабиётлар нашр этилди. Шуларда 140 дан ортиқ ўқув ва ўқув-услубий адабиётларга Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг тегишли гувоҳномалари олинган.
Шунингдек, Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси талабларини бажариш мақсадида Республика олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ўртасида коррупцияга қарши курашиш бўйича “Энг яхши дарслик”, “Энг яхши ўқув қўлланма” танловида университет бошлиғи полковник, юридик фанлар доктори, профессор М.Х.Рустамбаев томонидан тайёрланган “Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ҳуқуқи курси” номли дарслиги фахрли 1-ўринни эгаллади.
Шунингдек,Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрель кунидаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5077 қарори қабул қилинди. Ушбу Қарор ижросини таъминлаш мақсадида: ўқув жараёнига хорижий мамлакатларнинг нуфузли таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг малакали мутахассисларини жалб этиш, шунингдек, қўшма илмий тадқиқотларни ўтказиш ва педагогик тажриба алмашиш соҳасида доимий халқаро ҳамкорликни амалга ошириш каби вазифалар амалга оширилиб келинмоқда.