Жамоат тартибини сақлашда инсон ҳуқуқларини таъминлаш

Жамоат тартибини сақлашда инсон ҳуқуқларини таъминлаш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йилнинг 7 февраль кунидаги ПҚ-46-сон «Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарорининг мазмун моҳиятини аҳолига етказиш мақсадида жорий йилнинг 23 февраль куни Махсус ҳуқуқий фанлар ва ҳарбий дипломатия кафедраси профессор-ўқитувчилари М.М.Нурматов, Д.Р.Махмудов, А.А.Нуридуллаевлар ва Олмазор тумани ИИО ФМБ профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда Олмазор тумани ҳудудида жойлашган “Хастимом”, “Қўш Тут”, “Хазрати Имом”, “Чиғатой Дарвоза”, “Хофиз Кўхакий”, “Гузарбоши”, “Зархал” ва “Абу бакр Шоший” МФЙлари раислари, профилактика инспекторлари ва хотин қизлар фаоллари иштирокида учрашув ўтказилди. Тадбирда Махсус ҳуқуқий фанлар ва ҳарбий дипломатия кафедраси бошлиғи майор М.М.Нурматов «Инсон ҳуқуқларининг мазмун моҳияти» мавзусида шунингдек, профилактика катта инспектори майор З.Н.Жўраев «Жамоат тартибини сақлашда инсон ҳуқуқларини таъминлаш» мавзусида маъруза қилишди. Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

333
Чоп этиш
Text to speech