Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети “Хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш” кафедраси доценти, психолог М.Саипова ва кафедра профессори Н.Халиловалар томонидан 22-Меҳрибонлик уйида “Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини коммуникатив жиҳатдан мустақил ҳаётга тайёрлаш” мавзусида тадбир ташкил қилинди. Тадбир доирасида кафедра доценти М.Саипова интерфаол усулда, болалар билан ўзаро конструктив диалог асосида муомала маданияти, жамоат транспортида, жамоат жойларида ўзини тутиш одоб-қоидалари юзасидан мисоллар асосида маълумотлар берди. Тадбир давомида ҳар бир тарбияланувчи ўз фикрини билдирар экан, турли жумлалар, сўзлар билан айтилган фикрда битта мазмун акс этди: “Мен юртимга муносиб фарзанд бўламан!”.
Тадбир доирасида болаларнинг чиқишларидан нафақат ҳукумат томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлик, балки муассаса ходимларининг ҳам ҳаракатлари ўз самарасини беришига ишонч ҳосил қилдик.