Жамоат хавфсизлиги университети “Тилларни ўрганиш” кафедраси доценти Э.Эркаев томонидан Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 159 мактаб ва Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлигига қарашли Тошкент 2-сон академик лицейда юқори синф ўқувчилари билан “Ватан посбони бўламан” мавзусида касб танлаш юзасидан тарғибот тадбири ўтказилди.Тадбир давомида ўқувчиларга университетимиз фаолияти, таьлим йўналишлари ва ўқишга қабул қилиш тартиби бўйича видеролик намойиш этилди, буклетлар тарқатилди. Мактаб ва лицей ўқувчиларига ҳарбий касбни танлаш борасида уларни қизиқтирган саволлари юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашинилди ва керакли тавсиялар берилди.