Давлатимиз раҳбарининг “Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликд…

Давлатимиз раҳбарининг “Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳам…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ШҲТнинг 2022 йил 15-16 сентябрь кунлари Самaрқанд шаҳрида бўладиган саммитига бағишланган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик сарлавҳали мақоласининг мазмун-моҳияти ва ШҲТ Самарқанд саммитида кутилаётган сиёсий янгиликлар ва унинг аҳамияти борасида университет ҳарбий хизматчи ва курсантлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатида санъаткор, ижодкор ва ижрочиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш палатаси раиси, юридик фанлар доктори, профессор Тошев Бобоқул Норқобилович томонидан мавзу доирасида маъруза тингланди. Маърузачи ўз маърузасида президентимиз мақоласининг мазмун-моҳияти, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтиши белгиланган саммитнинг мамлакатимиз тараққиёти ва барқарорлиги учун аҳамияти, саммит доирасида имзоланиши кутилётган 30 дан ортиқ ҳужжатлардан кўзланган мақсадлар, ташкилотга аъзо давлатлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги ўрни ёритиб берилди. Давра суҳбати давомида иштирокчилар томонидан бир қатор қизиқарли саволлар берилди ва батафсил жавоблар олинди. 

394
Чоп этиш
Text to speech