Глобаллашув шароитида иқтисодий хавфсизликни таъминлаш масалалари

Глобаллашув шароитида иқтисодий хавфсизликни таъминлаш масалалари

Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида «Иқтисодий фанлар» кафедраси ташаббуси билан “Глобаллашув шароитида иқтисодий хавфсизликни таъминлаш масалалари” мавзусида Халқаро илмий-амалий конференцияси ўтказилди. Конференциянинг асосий мақсади сифатида глобализация шароитида иқтисодий хавфсизликни таъминлаш механизми ва тамойиллари, иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг назарий-методологик асосларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборатдир. Мазкур конференцияда Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатларнинг (ҳарбий) Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, олимлар ва амалиётчилар, докторант ва мустақил изланувчилар, магистрантлар ҳамда Жамоат хавфсизлиги университетининг профессор-ўқитувчилари ва иқтисодий хавфсизлик таълим йўналишида таълим олаётган талаба ва курсантлари штирок этдилар. Халқаро илмий-амалий конференциянинг онлайн ўтказилган пленар мажлисида  хорижий мамлакатлардан Туркия Республикаси, Россия Федерацияси, Беларусь Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Респуликаси ва Тожикистон Республикасининг олий (ҳарбий) таълим муассасалари ва ташкилотларидан олимлар ўз маърузалари билан иштирок этдилар. Хусусан, Беларус Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси, Туркия Республикаси Жандармерияси ва соҳил хавфсизлиги академияси, Россия Федерецияси Миллий гвардияси қўшинлари Перм ҳарбий университети, Россия Федерецияси Миллий гвардияси қўшинлари Санк-Петербург ҳарбий институти,          Россия Федерецияси Миллий гвардияси қўшинлари Новосибирск ҳарбий институти, Г.В.Плеханова номидаги Россия иқтисодиёт университети, Россиия Халқлар дўстлиги университети,  Россия Федерасияси А.Н.Косигина номидаги Россия Давлат университети, Россия Федерацияси ҳукумати ҳузуридаги Қонунчилик ва қиёсий ҳуқуқ институти, Россия Федерасияси В.М.Ломоносов номидаги Москва давлат университети, Россия Федерасияси Кант номидаги Балтика Федерал университети, Тожикистон Республикаси Ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университети, Тожикистон Республикаси академик Бобожон Ғофуров номидаги Худжанд давлат университети, ва М.Рискулбекова  номидаги Қирғиз Давлат иқтисодиёт университетидан илмий мақола ва тезислар келиб тушди. Халқаро илмий-амалий анжуманда глобаллашув шароитда иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг назарий ва методологик муаммоларини, давлат иқтисодий хавфсизлигининг замонавий муаммолари ва тенденцияларини, глобал озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалаларини, яширин иқтисодиёт ва жиноий фаолиятлардан олинган даромадларни легаллаштириш – мамлакат иқтисодий хавфсизлигига таҳдидлар муҳокама қилинди.
Конеференция якуни бўйича келиб тушган мақолалар бўйича тўплам чоп этилди. Анжуман мавзулари бўйича мунозараларда тадбир иштирокчилари, профессор-ўқитувчилар, мустақил изланувчилар, талабалар ва курсантлар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавобларни олишди. Конференция мавзуси юзасидан олимлар бир қатор етакчи мутахассисларнинг фикрлари эшитилиб, соҳадаги мавжуд муаммоларни ҳал этишга йўналтирилган зарур илмий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилди. Конференция ўзаро баҳс-музокараларга бой тарзда ўтди. Конференция якунида ишитрокчилари раҳбарият номидан ташаккурномалар билан тақдирландилар.

1093
Чоп этиш
Text to speech