Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони ўринбосари полковник С.Д.Мамаюсуповнинг тегишли кўрсатмасига асосан жорий йилнинг 9 февраль куни Университет Тарбиявий ва мафкуравий ишларни ташкил этиш бўлими ташаббуси билан “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида Тошкент ҳарбий прокурори ўринбосари адлия майори Ф.М.Сайсултанов, Тошкент ҳарбий суди раиси Ж.К.Рахимов, Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси профессори И.И.Бекмирзаевлар иштирокида “Фирибгарлик аср вабоси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбир давомида фирибгарлик жиноятлари ва уларнинг салбий оқибатлари шахсий таркибга батафсил тушунитирб берилди.