Фарғонада 4-босқич машғулотлари якунланди

Фарғонада 4-босқич машғулотлари якунланди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг режасига мувофиқ Жамоат хавфсизлиги университети бошлиғининг биринчи ўринбосари, ю.ф.д, профессор, подполковник О.К.Турғунов раҳбарлигидаги Университет профессор-ўқитувчилари таркибидан иборат республика тренерлари гуруҳи 2023 йилнинг 24 март кунидан буён Фарғона вилоятида референдум ўтказувчи округ ва участка комиссиялари раис, раис ўринбосари ва котибларининг ўқувларини ташкил этиб келмоқда.
2023 йилнинг 31 март, 1 апрель кунлари мазкур таркибдаги 563 нафар тингловчининг ўқуви ўтказилди. Ушбу машғулотларда референдум қонунчилиги бўйича назарий билимлар билан бирга, раислар, раис ўринбосарлари ва котибларнинг референдум жараёнини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича амалий тажриба ва кўникмаларини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Одатдагидек, машғулотлар якунида тингловчилар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Бош илмий-методик марказининг электрон платформаси орқали тест синовларини топширишди. Якуний натижаларга кўра Фарғона вилояти тингловчилари 96 фоиздан юқори “Аъло” натижаларни қайд этишди.
Режага асосан бугун – 3 апрель куни машғулотларнинг 5-босқичи бошланди.

322
Чоп этиш
Text to speech