Фарғона вилоятида референдум қонунчилиги юзасидан семинар-тренинглар давом этмоқда

Фарғона вилоятида референдум қонунчилиги юзасидан семинар-тренинглар давом этмоқда

Жорий йилнинг 24–25-март кунлари Фарғона вилоятининг жами 19 та туман-шаҳарларида референдум ўтказувчи округ ва участка комиссиялари таркибидан иборат 990 нафар тингловчи билан ҳудудий тренерлар томонидан олиб борилган ўқув машғулотларининг биринчи босқичи якунланди. Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети бошлиғининг биринчи ўринбосари, ю.ф.д, профессор, подполковник О.К.Турғунов гуруҳ раҳбарлигидаги Университет профессор-ўқитувчилари таркибидан иборат республика тренерлари томонидан ушбу машғулотларга услубий ёрдам кўрсатилиб, уларнинг мониторинги амалга ошириб борилмоқда. Ўқув машғулотлари якунида референдум ўтказувчи округ ва участка комиссиялари раис, раис ўринбосари ва котиблигига номзодларнинг олган билим ва тушунчаларига баҳо бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Бош илмий-методик марказининг электрон платформаси орқали тест синовлари топширилди. Тест синовлари натижаларига кўра тингловчилар ўртача 95 фоизлик натижани қўлга киритдилар. Ушбу ўқув машғулотлари тасдиқланган режага мувофиқ жорий йилнинг 7 апрель кунига қадар Фарғона вилоятининг туман-шаҳарлари марказларида барча шарт-шароитларга эга аудиторияларида ўтказилиши режалаштирилган.

177
Чоп этиш
Text to speech