Қиш мавсумида юз бериши мумкин бўлган турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, ҳарбий хизматчилар (ходимлар) ва уларнинг оила аъзолари ҳаёти ва соғлиғини сақлаш, тан жароҳати ва бошқа турли хил ҳолатларни олдини олиш ва профилактика қилиш мақсадида университет Уй-жойдан фойдаланиш хизмати ташаббуси билан Зангиота тумани Фавқулотда вазиятлар бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда туман газ таъминоти мутхассисларини жалб қилган ҳолда Университет доимий ва ўзгарувчан шахсий таркиби билан “Ёнғин вақтида шахсий таркибни эвакуация қилиш тартиби ҳамда ис газидан заҳарланишнинг одини олиш чора тадбирлари” мавзусида кўргазмали тактик-ўқув машғулоти ўтказилди. Тактик саф машғулотида доимий ва ўзгарувчан шахсий таркибнинг оила аъзолари ҳаётини ва соғлиғини сақлаш, тан жароҳати ва бошқа турли хил кўнгилсиз ҳолатларни олдини олиш асосий мақсад қилиб белгиланди.
Ушбу йўналиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.