Жорий йилнинг 30 майдан - 3 июнь кунига қадар "Олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари ўртасида 2021-2022 ўқув йили давомида спорт турлари бўйича мусобақаларни ўтказиш тартибини белгилаш тўғрисида" қўшма қарорга асосан волейбол мусобақаси ўтказилди. Мусобақада Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар академиялари, Божхона институти ва Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти курсантлари беллашдилар. Мусобақа якунига кўра, Ички ишлар академияси жамоаси фахрли учинчи ўрин, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти жамоаси иккинчи ўрин ҳамда Жамоат хавфсизлиги университети терма жамоаси фахрли биринчи ўринни эгаллаб, кубок, медаль, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.