Халқаро ҳамкорлик самаралари

Халқаро ҳамкорлик самаралари

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ҳозирги кунга келиб, кўплаб xорижий давлатлар билан таълим соҳасида самарали ҳамкорликларни олиб бормоқда. Жумладан, Университетнинг “Умумий тактика ва оператив санъат” кафедраси катта ўқитувчиси – муҳандислик хизмати бошлиғи подполковник Ш.Халилов жорий йилнинг 28 ноябрдан 10 декабр кунига қадар Туркия Республикаси Измир шаҳридаги Жандармерия Ўқув марказида махсус ўқув курсларида ўз малакасини янада мустаҳкамлади. Малака ошириш давомида ўз билим ва кўникмаларини орттириш билан бир қаторда ўзаро тажрибалар алмашилди. Ушбу ҳорижий хизмат сафари мобайнида тор йўналишдаги мутахассислар ўқув жараёнида замонавий муҳандислик воситаларини қўллаш бўйича тажриба олинди ва келгусида ўқув фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва мулоҳaзалар ишлаб чиқилди.

637
Чоп этиш
Text to speech