ДИҚҚAТ ЭЪЛОН!!!

ДИҚҚAТ ЭЪЛОН!!!

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5077-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 августдаги 500-сон қарорига мувофиқ 2023/2024-ўқув йили учун Университет магистратурасининг қуйидаги ҳарбий мутахассисликларига тингловчиларни қабул қилиш жараёнлари бошланлигини эълон қилади:

Жамоат хавфсизлигини тезкор-тактик таъминлашнинг қўмондонлик-штаб фаолияти (бериладиган малака “Соҳалар бўйича менежер”).
Тарбиявий-психологик таъминлашнинг қўмондонлик-штаб фаолияти (бериладиган малака “Психолог”).
Қўриқлаш фаолиятини таъминлашнинг қўмондонлик-муҳандислик фаолияти (бериладиган малака “Электротехник комплекслар ва тизимлар муҳандиси”).
Жамоат хавфсизлигини ҳуқуқий таъминлаш (бериладиган малака “Юрист”).
Иқтисодий хавфсизлик (бериладиган малака “Иқтисодчи”).
Эслатма: Магистратура ҳарбий мутахассисликларига ўқишга кириш истагини билдирган номзодлардан ҳужжатлар йиғма жилди Университет қабул комиссия томонидан жорий йилнинг 10 апрелидан 1 июнга қадар қабул қилинади.

Магистратурага қабул жараёнлари юзасидан қўшимча маълумотларни қуйидаги ҳавола орқали олиш мумкин:  https://lex.uz/docs/-5556888

 

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети қабул комиссияси

822
Чоп этиш
Text to speech