Ўзбекистон Республикасининг Миллий гвардиянинг Навоий вилояти бўйича бошқармаси томонидан жорий йилнинг 1 апрель куни ташкил этилган “2020-2030 йилларда Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегияси”га бағишланган “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари тизимида хотин-қизларнинг ўрни” мавзусидаги семинарда Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети “Ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий-маърифий тарбия ва ёшлар билан ижтимоий ишлаш” кафедраси бошлиғи, подполковник Ш.Акрамова “Давлат ва жамият бошқарувида етакчи аёллар ўрни” номли маърузаси билан иштирок этди. Унда жорий йилнинг 1 мартда бўлиб ўтган Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш ва аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада юксалтириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, оилавий зўравонликнинг олдини олиш, гендер тенгликни қарор топтиришга қаратилган муҳим чора-тадбирлар юзасидан видеоселектор йиғилиши тафсилотлари, Қуролли кучлар тизимида хизмат қилаётган ҳарбий аёлларга берилаётган имкониятлар, ИИБ сафларида хотин-қизларнинг илғор тажрибаси, ёшлар билан ишлаш тизимида соҳа мутахассисларининг ўрни ва роли, Давлат божхона хизмати органларида хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш йўналишида олиб борилаётган ишлар ва эришилган ютуқлар, оила ва жамиятда хотин-қизларнинг ўрни ва мавқеи каби масалаларда фикр-мулоҳазалар юритилди. Тадбир сўнгида Қуролли кучлар тизимида хизмат қилаётган ҳарбий аёллар истиқболли ҳамкорлик чора-тадбирларини белгилаб олдилар.