Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ва Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти ўртасида 2022 йил 13 октябрь куни имзоланган “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ўртасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва паспорт тизими талабларини амалга ошириш йўналишларида профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш юзасидан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида”ги Меморандумга асосан Жорий йилнинг 23 февраль куни Жамоат хавфсизлиги университети Бакалавриат факултети 2-босқич “Йўл патруль хизматининг қўмондонлик-тактик фаолияти” йўналиши 132-ўқув гуруҳи курсантлари билан “Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати фаолияти” фани доирасида Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Ахборот хизмати бош мутахассиси майор Ш.Сафаров иштирокида маҳорат дарси ташкил этилди. Ушбу дарсдан кўзланган асосий мақсад курсантларнинг олаётган назарий билимларини амалиёт билан чамбарчас боғлаш билан бир қаторда, уларга ўз танлаган касбларидан фахрланиш ҳиссини кучайтириг ҳам ҳисобланади. Машғулот давомида курсантлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олди.