Табиий фанлар кафедраси профессори А.Варисов томонидан 1-курс курсантлари билан “Олий математика” фанидан “Аниқ интеграллар” мавзусида кўргазмали машғулот ўтказилди. Аниқ интеграллар олий математиканинг муҳим, айни пайтда фан ва техниканинг турли соҳаларида кенг фойдаланадиган бўлимларидан биридир. Ушбу маъруза шаклидаги дарс машғулотида аниқ интеграл тушунчасига олиб келадиган баъзи масалалар, жумладан, эгри чизиқли трапециянинг юзини топишга оид математик масала, моддий нуқта тўғри чизиқ бўйича оралиғида тезлик билан ҳаракат қилаётган бўлса, унинг босиб ўтган йўли ни топишга оид физик масала, шунингдек, мазкур соҳа вакилларининг меҳнат фаолиятларида учрайдиган юза, хажм, ёй узунлигини топиш билан боғлиқ масалалар келтирилади. Келтирилган масалаларни ҳал этишда улардаги функциялар устида бир хил ёндашувлар амалга оширилиши ва бу ўз навбатида аниқ интеграл орқали ўз ечимини топиши кўрсатилади. Машғулотда аниқ интеграл тушунчаси, аниқ интегралнинг хоссалари, аниқ интегрални ҳисоблаш мавзулари ўрганилади. Аниқ интеграл таърифи, аниқ интегралнинг мавжудлиги, аниқ интеграл ҳисоблашга оид Ньютон-Лейбниц формуласи ёрдамида, ҳамда текисликда геометрик шакл юзини топиш орқали мисоллар келтирилади. Шу билан бир қаторда аниқ интеграл ёрдамида ўзига хос баъзи бир лимитларни топиш кўрсатилган.