Адиблар хиёбонидаги 24 та адибга бағишланган шеърлар тўплами чоп этилди

Адиблар хиёбонидаги 24 та адибга бағишланган шеърлар тўплами чоп этилди

Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2020 йил 20 май куни пойтахтимизда барпо этилган Адиблар хиёбонига ташрифи давомида 24 та  олий таълим муассасаларига адиблар ижодини ўрганиш бўйича алоҳида вазифалар белгиланган эди. Хусусан, буюк шоир, қомусий олим, давлат арбоби ва моҳир саркарда сифатида бутун дунё тарихида ўчмас из қолдирган Заҳириддин Муҳаммад Бобур илмий меросини ўрганиш Жамоат хавфсизлиги университетига юклатилган эди. Ушбу қисқа вақт мобайнида Университет профессор-ўқитувчилари томонидан Бобур ва бобурийларга атаб 40 га яқин оммабоп рисолалар, "Бобур буюк саркарда ва давлат арбоби" номли икки томли йирик асар яратилди. Шунингдек, Жамоат хавфсизлиги университети Тилларни ўрганиш кафедраси профессори, DSc Сабохат Хашимова ва университет курсантлари Фахриёр Бахтиёров, Жавоҳир Ризақуловлар томонидан Ватанимизнинг 24 та адибига бағишлаб ёзилган шеърлар тўплами нашрга тайёрланди ва чоп этилди. Тўпламдаги ўзбек тилидаги шеърларнинг инглиз ва хитой тилларида таржималари келтирилган. 

624
Чоп этиш
Text to speech