Юртимизда энг улуғ, энг азиз байрам – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги байрами “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” деган эзгу шиор остида кўтаринки руҳда нишонланмоқда. Бугун юртимизда амалга оширилаётган кенг миқёсли ислоҳотлар, бунёдкорлик ва яратувчанлик ишлари Ватанимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик мевасидир. Жамоат хавфсизлиги университети ҳарбий хизматчилари ҳам зиммаларига юклатилган вазифаларни сидқидилдан адо этиб, мамлакатимизда тинчлик ва барқарорликни таъминлашга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келишмоқда. Ҳозир лавҳамиз шу ҳақида.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ҳарбий хизматчилари ўз хизмат вазифаларига виждонан ёндашиб, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига етук малакали мутахассис кадрларни тайёрлаш каби вазифаларга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқда. Байрам муносабати билан Университет шахсий таркиби саф майдонида саф тортишди ҳамда cаф майдонига тантанали марш садолари остида Давлат ва Миллий гвардия жанговар байроқлари тантанали равишда олиб кирилди. Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг байрам табриги ўқиб эшиттирилди. Маросимда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллик байрами муносабати билан бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларига Миллий гвардия қўмондони томонидан намунали хизматлари учун учунчи даражали кўкрак нишони ва Университет бошлиғи томонидан эсдалик қўл соатлари, фахрий ёрлиқлар топширилди.
Тантанали маросимдан сўнг, Университет ҳарбий хизматчилари учун арзонлаштирилган озиқ-овқат ҳамда китоб ярмаркалари ташкиллаштирилди.