Халқаро ҳамкорликнинг янгича ёндашуви

Халқаро ҳамкорликнинг янгича ёндашуви

Жорий йилнинг 31 май куни Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига Ҳиндистон Миллий гвардияси бош директори жаноб М.Д.Ганапати раҳбарлигидаги делегация ҳамда Ҳиндистон Республикаси муҳтор элчиси жаноб Маниш Прабхат ташрифи амалга оширилди.

Ташриф юзасидан, делегация аъзолари ва Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети раҳбарияти музокаралар даврасида келгусидаги таълим соҳасига оид бўлган халқаро ҳамкорлик муносабатларини жадаллаштириш ҳамда икки томонлама алоқаларни янада ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш масалалар бўйича ўзаро келишувларга эришдилар.  

Шунингдек, делегация аъзолари университет инфратузилмаси, бой кутубхонаси ҳамда ўқув–амалий машғулотлар хоналари билан яқиндан танишдилар.

Ташриф якунида ўзаро эсдалик совғалари алмашилинди, фаҳрий меҳмонлар китобига илиқ тилаклар ёзиб қолдирилди.

970
Чоп этиш
Text to speech