2-босқичда 1985 нафар тингловчи ўқитилди

2-босқичда 1985 нафар тингловчи ўқитилди

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети бошлиғининг биринчи ўринбосари, ю.ф.д, профессор, подполковник О.К.Турғунов гуруҳ раҳбарлигидаги Университет профессор-ўқитувчилари таркибидан иборат Республика ва ҳудудий тренерлар гуруҳи томонидан жорий йилнинг 27–28-март кунлари Фарғона вилоятининг жами 19 та туман-шаҳарларида референдум ўтказувчи округ ва участка комиссиялари таркибидан иборат 1985 нафар тингловчи билан олиб борилган ўқув машғулотларнинг иккинчи босқичи якунланди. Ўқув машғулотлари якунида референдум ўтказувчи округ ва участка комиссиялари раис, раис ўринбосари ва котиблигига номзодларнинг олган билим ва тушунчаларига баҳо бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Бош илмий-методик марказининг электрон платформаси орқали тест синовлари топширилди. Тест синовлари натижаларига кўра тингловчилар ўртача 97 фоизлик натижани қўлга киритдилар. Тасдиқланган режа-графикка мувофиқ бугун – жорий йилнинг 29 март кунидан Фарғона вилоятининг туман-шаҳарлари марказларида машғулотларнинг 3-босқичи туман-шаҳар ҳокимлари томонидан очиб берилди.

201
Чоп этиш
Text to speech