Жамоат хавфсизлиги университети томонидан ижтимоий инфратузилма объектларининг ҳолати, об…

Жамоат хавфсизлиги университети томонидан ижтимоий инфратузилма объектларининг ҳолати, ободонлаштириш, каммунал …

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони ўринбосарининг 2023 йил 6-февраль кунидаги   Тошкент шаҳар Олмазор ва Учтепа туманларини ўрганиш бўйича  Миллий гвардияга юкланган вазифалари ижросини ташкиллаштириш тўғрисидаги 20-сонли фармойишига асосан Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида ижтимоий  инфратузилма объектларининг ҳолати, ободонлаштириш,  каммунал  хўжалик, санитария-эпидемиология, экология ва атроф-муҳитни  муҳофаза қилиш соҳалари  фаолиятини  ўрганиш йўналишида идоралараро ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, ушбу ишчи гуруҳ томонидан университет (Психологик таъминлаш бўлими мутахассислари, Тиббий таъминот хизмати ходимлари, Ахборот хизмати мутахассислари ҳамда Қўриқлаш ва ўқув жараёнини таъминлаш батальони муддатли ҳарбий хизматчилари) билан биргаликда  Жамоат хавфсизлиги университетига бириктирилган  Тошкент шаҳар Олмазор тумани маҳаллаларига ташриф буюришди. Маҳаллаларга ташриф давомида  жисмоний, ижтимоий ёрдамга муҳтож кекса ёшдаги қариялар ҳолидан хабар олинди. Университет тиббиёт ходимлари томонидан умумий тиббий кўрикдан ўтказилди, керакли тиббий маслаҳатлар берилди. Шунингдек мутахассис психологлар томонидан  психологик маслаҳат, таклиф ва тавсиялар берилди. Университет Қўриқлаш ва ўқув жараёнини таъминлаш батальони муддатли ҳарбий хизматчилари маҳалладаги кекса ёшидаги қариялар боғларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришда беминнат ёрдамларини кўрсатишди.

134
Чоп этиш
Text to speech