Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети томонидан ижтимоий инфратузилма о…

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети томонидан ижтимоий инфратузилма объектларининг ҳолати, обо…

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони ўринбосарининг 2023 йил 6-февраль кунидаги   Тошкент шаҳар Олмазор ва Учтепа туманларини ўрганиш бўйича  Миллий гвардияга юкланган вазифалари ижросини ташкиллаштириш тўғрисидаги 20-сонли фармойишига асосан Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида ижтимоий  инфратузилма объектларининг ҳолати, ободонлаштириш,  каммунал  хўжалик, санитария-эпидемиология, экология ва атроф-муҳитни  муҳофаза қилиш соҳалари  фаолиятини  ўрганиш йўналишида идоралараро ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, ушбу ишчи гуруҳ томонидан университет (Психологик таъминлаш бўлими мутахассислари, Тиббий таъминот хизмати ходимлари, Ахборот хизмати мутахассислари ҳамда Қўриқлаш ва ўқув жараёнини таъминлаш батальони муддатли ҳарбий хизматчилари) билан биргаликда  Жамоат хавфсизлиги университетига бириктирилган  Тошкент шаҳар Олмазор тумани маҳаллаларига ташриф буюришди. Олмазор туманида жойлашган 102-сонли мактаб интернатига ташриф буюрилди. Ташриф давомида мактаб интернат тарбияланувчиларига психолог мутахассислар етишмаслиги аниқланди ҳамда мактаб интернат раҳбариятига университет психолог мутахассислар томонидан интернат тарбияланувчиларнинг психологик холатларни методикалар ёрамида ўрганиш улар билан псилогик тренинглар ўтказиш, ҳамда уларга психологик мативациялар бериш бўйича ўз ёрдамларини таклиф қилишди. Келгусила  тизимли равишда амалга ошириш режалаштирилди. Шу билан биргаликда Қўриқлаш ва ўқув жараёнини таъминлаш батальони муддатли ҳарбий хизматчилари мактаб интернат худудини ободонлаштириш ишларида беминнат ёрдамларини кўрсатишди.

107
Чоп этиш
Text to speech