Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 4-августдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3898-сон ҳамда 2021-йил 26-мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5040-сон қарорига асосан жорий йилнинг 4-сентябрь куни Университет шахсий таркиби билан “Aмир Темур марказлашган давлат асосчиси” мавзусида Маънавий-маърифий тайёргарлик машғулоти ўтказилди. Юридик фанлар доктори, профессор Юлдашев Содиқжон Aқбайевич мавзу юзасидан ҳарбий хизматчиларга қимматли ва қизиқ маълумотлар улашди.